... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” 4 нафар машҳур хонанданинг лицензиясини олиб қўйди


19:41, 11.07.2017 Шоу-бизнес
 12 558

Бу сафар биратўла 4 нафар машҳур санъаткорларнинг лицензияси тугатилди.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси шоу-бизнес вакилларининг лицензияларини олиб қўйишда давом этмоқда. Бу сафар биратўла 4 нафар машҳур санъаткорларнинг лицензияси тугатилди.
 
Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилгани сабабли ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонандалар Шаҳноза Отабоева ва Дилмурод Султоновнинг лицензиялари ҳам тугатилган эди.

Теглар:Азиза Ниёзметова Шароф Муқимов Шерали Бекмуродов Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

доно
13:15 14.07.2017

эх Тохирни хамма катта-ю кичик севади, кайси килган гунохига уни лицензияси олинди? унинг на факат хонанда балки актёр сифатида уни севамиз )))


Тоҳиракамнинг фанаткаси
20:26 11.07.2017

а не экан ўша: "лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар"? пахтага бормасликми?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!