Тошкентда автомобиль чуқурга “калла ташлади”

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 декабрь куни тахминан соат 19:10 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, Nexia русумли автомобилнинг 39 ёшли ҳайдовчиси Бобур Э. Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль огоҳлантирувчи белгиларни ва тўсиқларни четлаб, таъмирлаш хизматлари томонидан қазилган чуқурликка тушиб кетган. 

Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмади. Nexia ҳайдовчисининг гапларига қараганда, ЙТҲга йўлда авариявий вазиятни юзага келтирган бошқа автомобиль сабаб бўлган, аммо ўша транспорт воситаси русумини ёки давлат рақамини эслаб қололмаган. Ушбу фактни текшириш бўйича чоралар кўрилмоқда. 

“Қизиқарлиси шундаки, чуқурлик қазилишига сабаб бўлган газўтказгичнинг таъмирлаш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Илгарироқ (22-ноябрь куни) таъмирлаш бригадаси раҳбарига нисбатан ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси бўйича, яъни ишлар олиб борилган жойда қоидаларга мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаганлиги сабабли баённома расмийлаштирилган эди”, дейилади бошқарма хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг