Сўнгги 24 соат – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг ҳолати маълум қилинди

Жамият

image

Тошкентнинг Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида айни вақтда 85 бемор даволанмоқда. Уларнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса нисбатан оғир. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилмоқда.

“Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида ҳам жами 35 бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, яна 1 нафарининг аҳволи ўта оғир”, деб қўшимча қилди Нурмат Отабеков.

Таъкидланишича, аҳволи оғир ва ўта оғир, деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган.

Айни пайтда стационар ва уй шароитида 100 мингдан кўпроқ фуқаро тиббий кузатув остида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни пайтда беморлар сони 298 нафарга етди. 

Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

856

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг