... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон: кашф этилган синоатлар” фильми тақдимоти бўлади


17:26, 26.11.2017 Кино
 6 060

Таниқли ўзбек хонандалари меҳмонларни Ўзбекистоннинг мумтоз фольклор мусиқа асарлари билан таништирадилар.

2017 йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги  “MEDIA HALL НАЭСМИ”да “Ўзбекистон маданий мероси” мултимедиа лойиҳаси доирасида “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори” мавзуидаги Халқаро медиа-форум” ўтказилиши режалаштирилмоқда.
 
Медиа-форумда “Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари” лойиҳасининг тақдимоти ўтказилади.
 
Шунингдек, форумда “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси доирасида  чоп этилган навбатдаги бешта китоб-альбомнинг тақдимоти ҳамда 49 та давлатнинг 136 та музей ва кутубхоналарига уларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.
 
Халқаро медиа-форум доирасида 2018 йилда чоп этилиши режалаштирилаётган китоб-альбомлар ва фильмлар муҳокамаси ҳам кўзда тутилган.
 
Ушбу китоблар Буюк Британия, Россия, Франция, Туркия, Ўзбекистон ва Япония  тўпламларида сақланаётган Ўзбекистоннинг осору- атиқаларига бағишланади.
 
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон электрон омавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси  ва “Караван-ТВ” телеканали кўмагида яратилган “Россия-Культура” телеканалининг “Ўзбекистон: кашф этилган синоатлар” ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади.
 
Бундан ташқари, таниқли ўзбек хонандалари меҳмонларни Ўзбекистоннинг мумтоз фольклор мусиқа асарлари билан таништирадилар. 
 

Теглар:Халқаро медиа-форум Мумтоз фольклор Тақдимот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!