... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбегим таронаси” радиоси 17 ёшни қаршилади


15:58, 24.07.2017 Жамият
 1 111

Ҳозирда радиостанцияда байрам кайфияти ҳукм сурмоқда. Байрам акциялари ҳам юқори кайфиятда ўтказиляпти.

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистондаги энг етакчи радиолардан бири бўлган “Ўзбегим таронаси” радиоси 17 ёшни қарши олди. FM-101.00 тўлқинида иш олиб борувчи радиостанция мамлакатимизда мавжуд радиолар орасида ўзининг муносиб ўрнига эгалиги сир эмас.
 
Шу вақтгача радио ўзининг содиқ мухлисларига эга бўлди. Бошловчиларнинг овозлари эса тингловчиларнинг юрагидан жой олишга улгурган. Ўзига хос лойиҳалари билан танилган Дилмурод Ғуломов, Жамшид Хожиниёзов, Амалия, Раъно Алимова, Магомедали Идоятов, Турсуной Алимова каби бошловчиларни бугун телевидение орқали ҳам кўриш мумкин.
 
Ҳозирда радиостанцияда байрам кайфияти ҳукм сурмоқда. Байрам акциялари ҳам юқори кайфиятда ўтказиляпти.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан “Ўзбегим таронаси” радиостанциясини бугунги кун билан муборакбод этамиз. Ижодий фаолиятларига фақатгина омад тилаймиз!
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбегим таронаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар