... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзавтосаноат”: Импортни 10 фоизга қисқартирамиз


11:49, 12.06.2018 Жамият
 5 410

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан тадбиркорлар учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг таннархини арзонлаштириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорлар учун кўргазмали семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси У.Салимов тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнига янги ва самарали технологияларни жорий этиш муҳим вазифалардан эканини таъкидлади.
 
Ўзбекистонда автосаноат ривожлана бошлаган дастлабки йилларда 4 маҳаллий таъминотчи корхона томонидан 12 хил бутловчи қисм ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирга келиб маҳаллий таъминотчиларнинг сони 100 дан ошди. Улар томонидан 2,5 мингдан ортиқ турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.
 
“Айни пайтда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятида импорт ҳажми 5 фоизни ташкил этадиган бўлса, бу йил сўнгига қадар 480 детални маҳаллийлаштириб, импортни 10 фоизга қисқартирамиз. Бунга импорт ҳажми ва тузилмасини тизимли равишда таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш, мамлакатимизда рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада ривожлантириш орқали эришамиз”, деди У.Салимов.
 
Шунингдек, тадбирда соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар