Карантин Рамазонгача тугайдими?

Бу қизиқ

image

Жорий йил Рамазон ойи катта эҳтимол билан 24 апрель куни бошланиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, эртага, 11 апрель куни нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг барча мусулмон мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ муҳим кун. 

Маълумки, коронавирус пандемияси билан сабаб кўплаб мамлакатларда юқори даражада карантин чекловлари ўрнатилган. Масжидлар ибодатлар учун ёпилган, уларда, ҳатто, жума намозлари адо этилмаяпти. Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳам Умра зиёратига тақиқлар қўйди бу тақиқлар Ҳаж зиёратига нисбатан ҳам татбиқ этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Айни вақтда дунё аҳолисини ўйлантираётган асосий савол шу: карантин қачон тугайди? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий мутахассисларнинг қайд этишлари, карантин мамлакатда коронавирус билан боғлиқ сўнгги ҳолат қайд этилганидан яна 14 кун ўтиб тугаши мумкин. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков шундай деган эди:

“Карантин охириги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади”. 

Агар эртага, 11 апрель кунидан эътиборан Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ қайд этилмаса, Рамазон ойини хотиржам, вируслар хавфидан нисбатан холи қаршилаймиз. Карантин чекловлари ҳам бирин-кетин бартараф этилади. Бунинг учун карантин қоидаларига жиддий риоя қилиниши жуда муҳим. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 42 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1863

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг