Ўзбекистонда талабалар учун янги стипендия жорий этилади
Жамият
−
06 Февраль 2020
6263Буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги 2020 йилнинг октябрь ойида кенг нишонланиши кутилмоқда. Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, “Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси”ни таъсис этиш, Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига унинг номини бериш ҳамда “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловини анъанавий тарзда ўтказиб бориш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбони замонавий қиёфада қайта ташкил этилиб, унинг ҳайкали бронзага ўтказилади.
Шу билан бирга, атоқли намоёнданинг ҳаёти ва ижоди, унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тайёрланиши белгиланган.
Қайд этилишича, Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилади.
LiveБарчаси