Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони яна ортди. Уларнинг аксари Тожикистондан келган
Жамият
−
16 Май 2020
184082020 йил 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 тага кўпайиб 2738 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари хориждан келган фуқароларда аниқланган. Улардан 12 нафари Тожикистондан келган бўлса, 4 нафари Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси билан олиб келинган. Шунингдек, касаллик 3 нафар олдиндан карантинда бўлган наманганлик фуқароларда аниқланган.
Айни пайтда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган. 11 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь