...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ньюкасл” билан ўйиндаги гол МЮга 10 миллион еврога тушди


21:08, 11.10.2018 Спорт
 4 338

“Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл”ни 3:2 ҳисобида мағлуб қилганди.

АПЛнинг 8-тур доирасида “Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл”ни меҳмон қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Клубнинг рақиб дарвозасига киритган иккинчи голининг қиймати 10 миллион еврога тенг бўлди.
 
Гап шундаки, мазкур голни жамоанинг франциялик вингери Антони Марсьяль киритган эди. Шу тариқа футболчининг клуб сафида АПЛда урган голлари сони 25 тага етди. Ушбу голдан сўнг МЮ “Монако” билан Марсьяль трансфери бўйича келишувдаги шартлардан бирини бажариши керак.
 
Унга кўра, 2015 йил ёзида ушбу икки жамоа ўртасида имзоланган 50 миллион евролик трансфер битимига ўйинчининг янги жамоаси таркибида миллий чемпионатда  урган голлари сони 25 тага етганда қўшимча 10 миллион евро бонус тўланиши тўғрисидаги банд ҳам киритилган.
 
Бундан ташқари, Антони Марсьяль Франция терма жамоаси сафида ҳам 25 та гол киритса, МЮ “Монако”га яна 10 миллион евро тўлаб беришига тўғри келади. Шунингдек, француз “Олтин тўп” даъвогарларининг якуний рўйхатидан ўрин олса ҳам “Монако” яна 10 миллион еврога эга бўлади.
 
Қайд этиш жоиз, 22 ёшли Марсьляь манкунианликларнинг барча мусобақалари доирасида жами 38 та гол киритган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Манчестер Юнайтед Антони Марсьяль Ньюкасл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!