2019 йилда нечта қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши маълум бўлди
Жамият 12 Февраль 18:11 1634
image

Ҳукумат қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Дастурга кўра, 2019 йилда жами 38 та қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан 15 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ.

Жумладан, дастурга мувофиқ 2019 йилда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигига Дастур ижросининг мониторинг қилиб бориш вазифаси юкланди.

Фирдавс Бек
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.3