... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навбаҳор” ўз майдонида, Тошкентнинг икки жамоаси эса сафарда ғалаба қозонди


00:12, 16.05.2018 Спорт
 1 439

“Бунёдкор” Олмалиққа сафар уюштирди, “Пахтакор” Жиззахга борди, “Навбаҳор” эса Наманганда ўйнади.

Бугун, Pepsi Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта ўйин бўлиб ўтди. Жумладан, “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни таслим этган бўлса, “Пахтакор” сафарда “Суғдиёна”ни, “Бунёдкор” эса АГМКни мағлубиятга учратди.
 
“Навбаҳор”нинг ҳар учта голига ҳам Азамат Алланиёзов муаллифлик қилди. “Бунёдкор” ғалабаси легионер Филипп Раевацнинг дубли эвазига амалга ошди.
 
“Пахтакор” Жиззахда “Суғдиёна” дарвозасига пенальтидан гол уриб, уч очко олишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, кеча “Насаф” Қаршида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида таслим этганди.
 
Pepsi Суперлига, 12-тур.
“Навбаҳор” – “Металлург” 3:0.
Голлар: Алланиёзов (52, 71, 88).
 
АГМК – “Бунёдкор” 1:2.
Голлар: Раевац (14,34), Полвонов (63).
 
“Суғдиёна” – “Пахтакор” 0:1.
Гол: Машарипов (71 пенальти).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!