Ҳамма йўллар эгаллаб олинган – Мирзиёев ЕОИИга қўшилиш сабабларига тўхталди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаётган мурожаатида ҳам ЕОИИга аъзо бўлиш масаласига тўхталди. Давлат раҳбари бу ҳақда гапираркан, аъзоликка асосий сабаб сифатида интеграция масаласини кўрсатди.  

“Бир вақтлар ҳамма чегараларимизни ёпиб олдик. Бунинг оқибатида бошқа давлатлар транзит йўлларини эгаллаб олди. Ўзбекистонга келадиган пулни бошқа давлатларга тўлаб транзит йўлидан фойдаланиб келинди. Йўлларни очдик, транзит салоҳияти 9 млнга етди. Имкониятимиз эса 16 млн тонна. Нимага буни Бош вазир, унинг ўринбосарлари, Транспорт вазири ўйламаяпти. Ҳаммамиз ухлаб ўтирибмиз”, дейди давлат раҳбари. 

Президент сўзида давом этаркан, Транспорт вазири янги темир йўллар устида бошқа қотириши зарурлигини қайд этди. 

“Масъуллар ўзимизнинг тадбиркорларнинг юк ташиш ҳақини 10 фоиз кўпайтирайлик деган ўйда юрибди. Аксинча, уларга ҳар йили нархларни арзон қилиб боришимиз керак”, дейди Президент. 

Бу йўналишда мамлакат 20-25 йилга ортда қолгани қайд этилди. 

“Ҳамма йўллар эгаллаб бўлинган. Лекин йўлимизни томошимиз керак. Бусиз эскпорт ва ипортимиз арзон бўлмайди”.

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши бўйича 1 йилдан буён музокаралар давом этаётганини қайд этиб, аъзоликка асосий сабабларни келтирди. 

“Импорт ва экспортимизх Қозоғистон ва Россиянинг транзит йўллари орқали ўтади. Қолаверса,  аҳолимизнинг кўп қисми Россия ва Қозоғистонда ишламоқда. Шуларни инобатга олиб, ЕОИИга аъзолик масаласини кўриб чиқяпмиз”, дейди Мирзиёев. 

Президентнинг қайд этишича, ЕОИИга аъзолик масаласида халқнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг хоҳиш иродасига таянилади. Шунинг учун депутат ва сенаторлар ушбу масалани атрофлича муҳокама қилиб, ҳар бир масала бўйича масъулиятни ўз зиммаларига олган ҳолда асосланган хулосаларни айтиши керак. 

“Депутатлар нима деса, шу бўлади. Қўлга қалам олиб ҳисоб-китоб қилинглар. Мен айтган масалаларни ҳам албатта, инобатга олиш шарт”, дейди давлат раҳбари. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЕОИИ

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг