Сурхондарёда икки киши мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Кеча, 26 март куни Сурхондарё вилояти Термиз туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 14:00 ларда Термиз туманининг “Айритом” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-99 “Мангузар-Хонрабод-Шартуз” автомобиль йўлининг 14-15 км оралиғида содир бўлган. 1970 й.т. ҳайдовчи Х.Б. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, 1996 й.т. ҳайдовчи М.Б. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. 

Натижада, Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.Б. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Matiz русумли транспорт воситаси йўловчиси - 1975 й.т. Ў.А. оғир тан жароҳати олиб шифохонага етмасдан вафот этган.

Шунингдек, Matiz русумли транспорт воситаси йўловчиси 1973 й.т. Ф.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг