...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мужик сказал - мужик сделал” – Жаҳонгир Ортиқхўжаев етимларга уй беришни бошлади


20:34, 14.06.2018 Жамият
 13 964

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Дилхуш кўчаси, 38-уйда яшайдиганларга уй беришни бошлади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонада яшайдиган вояга етган етим болалар ва ёрдамга муҳтож қарияларни 45 кун давомида уй-жой билан таъминлашга ваъда берган эди.
 
Ваъдага кўра, бугун, 14 июнь куни ушбу ётоқхонада яшайдиган тўрт нафар меҳрибонлик уйидан тарбияланиб чиққан болалар ва бир нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож аёлга Президент совғаси – янги уйларнинг калитлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан топширилди.


 
Ҳоким бу ётоқхонага 31 май куни борган эди ва уларни уй билан таъминлаш ҳақида ҳам шу куни айтганди. Орадан 14 кун ўтиб, ётоқхонадан 5 киши Сергели туманида қурилаётган янги уйларга кўчирилиши аниқ бўлди.
 
Ҳозирда янги уйларни ўз эгаларига топшириш учун тайёргарлик жараёни кетмоқда. Рамазон Ҳайити байрамидан кейин “Qalampir.uz” сайти яна мавзуга қайтиб, уларнинг янги уйларга кўчиш жараёнини ҳам тўлиқ ёритади.
 
Бундан ташқари, ётоқхонада истиқомат қилаётган қўлида етимлик ордери бор етим болаларга айтилганидек, 45 кун давомида худди бугунги каби янги уйларнинг калити топширилади. Яъни, бу ердагилар ётоқхонани бутунлай тарк этиб, янги уйларга кўчиб ўтади. Бино таъмирдан чиқарилиб, кейинчалик тадбиркорларга фойдаланиш учун берилиши мумкин.



“Тошкентда қилинадиган ишлар кўп. Мақсад Президент ва халқни рози қилиш... Халқ қачон биздан рози бўлади? Албатта, улар билан жонли мулоқот олиб бориб, муаммоларини ҳал эта олсак, албатта, улар биздан рози бўлади”, деган эди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
 
“Qalampir.uz” интернет нашри ушбу ётоқхонанинг олдинги аҳволи билан 15 май куни танишиб, танқидий мақола ва видео тайёрлаган эди. Бир ой давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Qalampir.uz” кўтарган масалани ўрганиб чиқиб, уларнинг барчасига белгиланган тартибда уй-жой беришга қарор қилди.
 
Бугун уй берилганлар рўйхати:
 
Наталья Шарипова Ивановна – Сўз болалар маҳалласи уйи
 
Мурод Тамаев Атхамович – 22 меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.
 
Сергей Марахинов Станиславович – 22 меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.
 
Шаҳноза Умирбаева Носировна – 31 меҳрибонлик уйи.
 
Зудия Ниёзова – 70 ёш, қария.





Теглар:Акмалхон Эшонхонов Дилхуш кўча Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар