Қийин кунларда ҳақиқий дўстларимиз ким экани аён бўлди – Венгрия Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Олам

image

Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто Ўзбекистон Венгрияга коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам кўрсатиш доирасида 150 мингта юз ниқоб тақдим этгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Ҳимоя қилувчи тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун Венгрия Турк Кенгашига мурожаат қилди ва биз икки мамлакат - Туркия ва Ўзбекистондан ёрдам олдик. Қийин кунларда бизнинг ҳақиқий дўстларимиз ким экани аён бўлди!", деб ёзган вазир ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида.

Маълумотларга кўра, Туркия ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқариш учун Венгрияга 8 тонна тўқимачилик маҳсулоти жўнатган.

Венгрия ТИВ раҳбари кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон ва Туркияга миннатдорлик билдирган. "Қийин кунларда ҳақиқий дўстларимиз ким экани аён бўлди!" - деб ёзган Петер Сиярто.

Сўнгги маълумотларга кўра, Венгрияда коронавирусга 300 нафар одам чалинди. 34 бемор шифо топган бўлса, 10 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Венгрия

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг