... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мистер Бин” дунёни “қутқаради”. Янги фильм трейлери эълон қилинди


10:27, 07.04.2018 Кино
 7 608

Роуэн Аткинсон янги фильмда суратга тушди.

Роуэн Аткинсон иштирокидаги “Агент Жонни Инглиш” фильмининг биринчи (2003 йил) ва иккинчи (2011 йил) кинокартинаси катта экранларда намойиш этилган эди.
 
Аткинсон ушбу фильмлардаги роллари билан катта муваффақиятга эришди.
 
Яқинда британиялик актёр Роуэн Аткинсон бош ролни ижро этган “Агент Жонни Инглиш – 3” фильми трейлери намойиш қилинди.
 
Кинодан намойиш этилган парчада Буюк Британия разведкаси танлаб олган агент Жонни Инглишнинг дунё миқёсида хакерларга қарши кураш олиб бориши тасвирланган.
 
Фильм комедия жанрида бўлиб, жорий йилнинг 20 сентябридан катта экранларга чиқиши айтилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Жонни Инглиш Роуэн Аткинсон агент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!