“UZAUTOMOTORS” нархни туширмоқчи эмас. Жамият судга шикоят қилди

Жамият

image
ЎзЛиДеП бу можародан халқ ишончини суиистеъмол қилаётган бўлиб чиқаверади – Қодиров north_east

ЎзЛиДеП бу можародан халқ ишончини суиистеъмол қилаётган бўлиб чиқаверади – Қодиров "UZAUTOMOTORS” можароси ҳақида

Бир гуруҳ депутатлар Йўлдошев ва Бурҳоновга “UZAUTOMOTORS” иши бўйича сўров киритди north_east

Бир гуруҳ депутатлар Йўлдошев ва Бурҳоновга “UZAUTOMOTORS” иши бўйича сўров киритди

Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми 19 август куни кўриб чиқилгани, унда АЖдан вакил иштирок этмагани, иш охирида комиссия “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. "UZAVTOMOTORS” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди 

Суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтади. 

Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича жорий йил 19 августдаги қарорини хақиқий эмас, деб топиш ҳакидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.

“Кўрамиз, суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкин?!

Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан ҳафсала пир бўлмасин-да ишқилиб”, деб ёзади депутат Кушербоев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “UZAUTOMOTORS” АЖ депутат Расул Кушербоевнинг устидан арз қилиб, Парламентга хат киритган эди. 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси нимани аниқлади? 

Жорий йилнинг март ойида "UZAUTOMOTORS” Damas ва Spark автомобилларининг нархини 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti нархини 15 фоизгача оширган эди. Malibu 2, Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe нархлари ўзгартиришсиз қолдирилган. Ушбу воқелик жамоатчилик, депутатлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ аъзолари "UZAUTOMOTORS” монополиясига қарши чиқди, жамият билан баҳсга киришди. 

Орадан кўп ўтмай мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгач, бошқа масалалар қаторида автомобиллар нархининг ошиши ҳам пандемия фонида қолиб кетгандек бўлди. Лекин, орадан беш ой ўтиб депутатлар ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур масаланинг ечими бўйича яна ҳаракатга тушди. Қўмита томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича иш қўзғатди. Унинг сўнгги муҳокамаси кеча, 19 август куни бўлиб ўтди. Муҳокамага жамиятдан вакил таклиф этилишига қарамай, ҳеч ким қатнашмаган. 

Текширувлар натижасида  ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг базавий улгуржи ва чакана сотиш нархларининг шакллантирилишида харажатларни асоссиз ошириб киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилгани, натижада енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоизга ошириб шакллантирилгани аниқланган. 

Шунингдек, истеъмолчиларга енгил автомобилларни дилерлар орқали реализация қилишда Истеъмолчилар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни ҳамда автомобилларни реализация қилиш бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиш орқали устун мавқеини суистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланган.

Махсус комиссия томонидан юқоридаги ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Уларнинг энг асосийси эса нарх билан боғлиқ бўлиб:
 
•    Spark русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;

•    Nexia 3 русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;

•    Cobalt русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;

•    Gentra русумли автомобиль SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;

•    Damas русумли автомобиль DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатларни чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев UZAUTOMOTORS

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг