...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллион” кузда яна 10 кунлик концерт беради


20:04, 27.08.2018 Шоу-бизнес
 13 091

“Миллион” жамоаси навбатдаги концерти кунларини эълон қилди.

Жорий йилнинг 30-31 март 1-5 апрель кунлари концерт дастурини тақдим этган “Миллион” жамоаси куни кеча концертнинг видеотасвирини кўп сонли мухлислари эътиборига ҳавола этган эди. 

Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас жамоа навбатдаги концерти кунларини эълон қилди. Бугун тарқатилган хабарларга қараганда, жамоа октябрь ойида "Халқлар дўстлиги" санъат саройида 10 кунлик концерт дастурини тақдим этади.  Концерт 22-31 октябрь кунларига мўлжалланган. 

Хабарингиз бор, жамоа аъзолари Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуров йил бошида "Миллион"ни тарк этди ва сабаблар ошкор этилмади. Тўртовлон янги жамоа тузиб, авваллига унга "Миллий арт" номини бердилар. "Ўзбекконцерт" уларни бу номга лойиқ кўрмади ва бошқа ном олиш талаби билан чиқди. Жамоа эса ўзига "Браво" номини танлаб, айни дамда концертга тайёргарлик кўрмоқда. 

"Браво"нинг илк концерти 11-16 сентябрь кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтади. Кўрамиз, бир ойлик вақт оралиғидаги рақобатда кимнинг қўли баланд келаркин.

Теглар:Миллион Браво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!