Лондон ўзбек олтинини эътироф этди

Жамият

image

Лондон олтин қуймалари бозори ассоциацияси Навоий кон-металлургия комбинатига бозор талабларига тўла риоя қилиш борасида навбатдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтганини тасдиқловчи сертификат тақдим этди.

 Лондон олтин қуймалари бозори ассоциацияси жаҳонда аффинаж қилинган олтин ишлаб чиқарувчи ташкилотлар маҳсулоти сифатини назорат қилувчи нуфузли ташкилот ҳисобланади. НКМК 1996 йилдан буён мазкур ассоциацияда олтин аффинаж қилувчи ташкилотларнинг “Ишончли маҳсулот” ишлаб чиқарувчилар рўйхати аъзоси ҳисобланади. Шу асосда комбинат маҳсулоти ҳар уч йилда бир марта тест синовларидан ўтказиб келинади. Синовларда бу гал ҳам муваффақиятли натижа қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг