... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мен ҳам спортчи бўлсам, Президент медаль берадими?” –дзюдочи Гулноза Матниёзова Осиё ўйинларига боради


15:38, 10.08.2018 Интервью
 1 877

Дзюдо бўйича жаҳон турнеларида биринчи олтин медални қўлга киритган спортчи Гулноза Матниёзова Осиё ўйинлари олдидан ўз таасуротлари билан бўлишди.

Яна саноқли кунлардан сўнг Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари старт олади. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи етакчи спортчилар билан қисқа интервьюлар ташкил қилиб келмоқда.
 
Бугун дастур меҳмони ўзбек аёллари ичида дзюдо бўйича жаҳон турнеларида биринчи олтин медални қўлга киритган спортчи Гулноза Матниёзова бўлди.
 
Спортга қизиқиш сабаби
 
Тахминан беш ёшимда ота-онам билан бирга телевизор кўриб ўтирардик. Ўшанда мамлакатимизнинг биринчи Президенти ёш курашчиларни медаллар билан тақдирладилар.
 
Шунда мен ҳам қизиқиб дадамдан сўрагандим: “Мен ҳам спортчи бўлсам, Президент медаль берадиларми?”. Шу тариқа спортга қизиқиб, машғулотларда қатнаша бошлаганман. Яккакурашчи бўлганим билан, спортнинг гимнастика ва футбол турларини ҳам жуда яхши кўраман.
 
Овқат танламайди
 
Овқатланиш тартибим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳамма каби таомлар истеъмол қиламан. Овқат танламайман. Эрталаб кўп ҳам нонушта қилмайман.
 
Чемпионлик сири
 
Бунинг учун ҳар бир спортчи ўз олдига мақсад қўйиши лозим. Меҳнат қилиб, ўз устида мунтазам равишда ишлаш керак. Мураббий кўрсатмаларини доимо бажариши шарт. Ана шунда у ўз мақсадига эришади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олади.
 
Осиё ўйинлари олдидан
 
Индонезиядаги мусобақага жиддий равишда тайёргарлик кўрдик. Ҳозирча бу борада аниқ бир гап айта олмайман. Аммо, совриндорлар қаторидан ўрин олиш учун жиддий равишда ҳаракат қиламан. Осиё ўйинларида жамоадошларимга ҳам омад тилайман.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гулноза Матниёзова Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!