...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Юнайтед” Роналдуси бор “Ювентус”ни мағлуб этди


14:51, 08.11.2018 Спорт
 2 425

Учрашувда мезбонлар катта устунликка эга бўлдилар, бироқ биринчи бўлимда гол уришга уларга насиб қилмади.

Европа чемпионлар лигасининг 4-турида мухлислар драматик ўйин гувоҳига айланишди. Ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилган “Ювентус”, сўнгги дақиқаларда нафақат ғалабани қўлдан чиқарди, балки мағлубиятга ҳам учради.
 
Учрашув давомида мезбонлар катта устунликка эга бўлдилар, бироқ биринчи бўлимда гол уришга уларга насиб қилмади. Иккинчи бўлим ўрталарида Бонуччи томонидан майдон марказидан етказилган узатма натижасида Криштиану Роналду тўпни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди.
 
Кейинги дақиқаларда туринликлар камида яна бир неча марта рақиб дарвозасини ишғол қилишлари мумкин эди, аммо тўп икки марта дарвоза устуни ва тўсиниги тегиб қайтди.
 
Манкунианликлар ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида фаоллашиб қолишди ва бунинг учун мукофотланишди. Баҳснинг 86-дақиқасида Хуан Мата жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди.


 
Орадан 3 дақиқа ўтиб, “Манчестер Юнайтед” бу сафар қанотдан “стандарт”га эга бўлди. Жаримадан етказиб берилган тўпни “Юве” посбони Шесни қайтарди, аммо тўп Бонуччининг бошига тегиб, тўрга бориб тушди.
 
Ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада “Манчестер Юнайтед” учинчи голни ҳам уриши мумкин эди. Қарши ҳужум туфайли Рэшфорд дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўп Шеснининг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди.
 
Ушбу ғалабадан кейин “МЮ” ўз очколарини 7 тага етказиб, ҳисобида 9 очко мавжуд бўлган “Ювентус”га яқинлашиб олди. “Валенсия” эса ўз майдонида “Янг Бойз”ни мағлуб этди ва 5 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
 
ЕЧЛ, “H” гуруҳи, 4-тур
Ювентус – Манчестер Юнайтед 1:2.
Голлар: 1:0 – 65 Роналду, 1:1 – 86 Мата, 1:2 – 89, автогол Алекс Сандро.
Ювентус – Шесни, Де Шильо (Бардзальи, 83), Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Куадрадо (Манджукич, 90), Хедира (Матюиди, 61), Пьянич, Бентанкур, Дибала, Роналду.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Смоллинг, Линделеф, Шоу, Эррера (Мата, 79), Матич, Погба, Лингард (Рэшфорд, 70), Санчес (Феллайни, 79), Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Матич (12), Алекс Сандро (55), Дибала (75), Эррера (75), Марсьяль (90).
 
Валенсия – Янг Бойз 3:1
Голлар: Санти Мина (14, 42), 56 Солер (56) – Ассале (37).

Теглар:Ювентус Манчестер Юнайтед 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!