... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити” “ПСЖ”, “Реал” ҳатто, “Барселона”ни ҳам ортда қолдирди


20:08, 13.02.2018 Спорт
 2 500

“Шаҳарликлар”нинг ҳозирдаги таркиби 878 миллион еврога баҳоланди. Қолган жамоаларда ҳам кўрсаткич ёмон эмас.

Асосан статистик маълумотлар билан шуғулланадиган “CIES Football Observatory” компанияси Европанинг энг кучли 5 та чемпионатида иштирок этадиган жамоаларнинг айни вақтда таркибларидаги жами футболчиларининг умумий нархи ҳақида маълумотни тақдим этди.
 
Демак, статистакага назар ташлаганда Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг таркиби барча жамоалар орасида энг қиммати бўлиб, дунёнинг энг қиммат футболчиси Неймар (222 миллион евро) ни сотиб олган “ПСЖ” ушбу рўйхатда 2-ўринни эгаллади.
 
Бундан ташқари, “Барселона” рўйхатнинг 4-ўрнини эгаллаган бўлса, “Реал” клубининг таркиби ҳатто кучли бешталикка ҳам киритилмади. 3-ўринни эса Манчестернинг яна бир жамоаси “МЮ” банд этди.
 
Рўйхат қуйидагича кўриниш олган.
 
1. “Манчестер Сити” – 878 миллион евро.
2. “ПСЖ” – 805
3. “Манчестер Юнайтед” – 747
4. “Барселона” – 725
5. “Челси” – 592
6. “Реал” – 497
7. “Ливерпуль” – 461
8. “Ювентус” – 448
9. “Арсенал” – 403
10. “Эвертон” – 365.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити ПСЖ Манчестер Юнайтед Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!