Трамп TikTok'ни сотиб олишга тайёрмаслигини тан олди
Олам
−
18 Сентябрь 2020
7402АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойнинг TikTok дастурини сотиб олиш бўйича Оracle битимини имзолашга ҳали тайёр эмаслигини тан олди. Бу ҳақда у Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ "айниқса, Хитой ҳақида гап кетганда" хавфсизликка муҳтож.
"Мен ҳеч нарсани имзолашга тайёр эмасман, келишувни кўрмаганман", деди Трамп.
Аввалроқ, Америка Ҳукумати ТikTok'нинг Америка ҳудудидаги улуши 15 сентябргача сотиб олинмаса, уни блокировка қилишга қарор қилганди.
АҚШ маъмуриятининг TikTok билан боғлиқ хавотирлари ижтимоий тармоқ раҳбариятининг тарғибот билан шуғулланаётгани ва фойдаланувчи маълумотларини Хитой расмийларига ўтказаётгани ҳақидаги даъволар билан боғлиқ.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023