80 ёшли отахон ОТМга ҳужжат топширди
Жамият
−
15 Июль 2019
6475Бу йилги абитуриентлар бизни ҳайрон қолдиришни давом этишмоқда. 80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.
Ёши энг улуғ абитуриент Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 июль ОТМларга ҳужжат топширишнинг охирги куни.
Маълумот учун, Давлат хизматлари марказларида 24 соат куну-тун хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар ДХМлар орқали жами 102 678 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтди.
Аввалроқ, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига 78 ёшли, Фарғона давлат университетининг кундузги бўлимига 72 ёшли абитуриентлар ҳужжат топширгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь