...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив”нинг ёш футболчиси ўлик ҳолда топилди


20:08, 03.12.2018 Спорт
 13 546

Футболчи клубнинг тиббий марказларидан бирида кўрикдан ўтиш учун кетиб, қайтиб алоқага чиқмаган.

Москванинг “Локомотоив” кулби ёшлар таркиби ярим ҳимоячиси 18 ёшли Алексей Ломакин ўлик ҳолда топилди. Футболчининг онаси унинг ўлимини тасдиқлаган.
 
Ломакин бугун, 3 декабрь куни Москванинг Братеево туманида ўлик ҳолда топилган. У музлаб қолган.
 
Футболчининг онаси полицияга ўғли клубнинг тиббий марказларидан бирида кўрикдан ўтиш учун кетиб, қайтиб алоқага чиқмаганини маълум қилган.
 
Унинг телефони 2 декабрь куни сигнал берган. Маълум бўлишича, телефон таксида қолиб кетган рюкзак ичида бўлган. Ломакин таксига дўсти Иван чиққан. Иван улар биргаликда ичганлигини аммо вақтни қаерда ўтказганликларини эслолмаслигини айтган.
 
Полицияга берган шикоятида Ломакиннинг онаси ўғли баъзида “Тропикамид” тиббий препаратини қабул қилиб туришини айтган. Препарат таъсирида футболчининг ўзини тутиши бошқача бўлиб қолади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Локомотив Алексей Ломакин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!