“Straus House”дан жабрланганларга пулларини қайтариш ишлари бошланяпти

Жамият

image

“Straus House” МЧЖ мансабдорларининг жиноий ҳаракати натижасида жабр кўрган фуқароларга пулларини қайтариш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан “Straus House” МЧЖ мансабдор шахслари И.Исроилов ва бошқаларнинг ҳаракатлари оқибатида, жабрланувчи деб эътироф этилган 347 нафар фуқароларга 7 млрд 100 млн сўмдан ортиқ моддий зарарларни ундириб берилиши юзасидан ижро ҳужжатлари 18 сентябрь куни келиб тушган.

Ҳозирда, “Straus House” МЧЖ мансабдор шахслари И.Исроилов ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга зарарни ундириш бўйича келиб тушган ижро ҳужжатларига асосан моддий зарарларни жабрланганларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказишда мақсадида, Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди. 

“Straus House” МЧЖ жабрланган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан 21 сентябрдан бошлаб соат 9:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари сўралган:

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июль куни “Straus House” МЧЖ мансабдорларига суд ҳукми ўқилганди. Унга кўра, компания мансабдорларига турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Straus House

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг