Жиззахда ўта хавфли рецидивист яна бир бор жиноят содир этди

Жамият

image

Жиззахда ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли С.Б. яна жиноят содир этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Зафаробод туманида яшовчи 50 ёшли Ш.Ў. туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилган. Унда ўғли вояга етмаган 2002 йилда туғилган Р.Н. Дўстлик кўчасидаги уйларнинг олдида кетаётганида номаълум шахс уни ушлаб олиб, қўрқитиб, уриб тан жароҳати етказиб, бир дона баҳоси 900.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олгани, очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширингани, ушбу шахсни аниқлаб унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли С.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан “Samsung” русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми “б” банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши бўйича жабрланувчи вояга етмаган Р.Н. 3 нафар шахслар орасидан айнан С.Б.ни таниб олган ва С.Б.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

510

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг