Масжидлар очилди! Карантиндан кейинги илк жамоат намози адо этилди (фоторепортаж)
Жамият
−
17 Август 2020
9385Бугун, 17 август куни эрта тонгдан Ўзбекистон бўйлаб мўмин-мусулмонлар карантиндан кейинги илк жамоат намозини ўқиш учун жоме масжидларга келишди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.
Намозхонлар ўзаро масофани сақлаш, ниқобларни тўлиқ тақиш, қўлларига махсус суюқликни суриш, махсус дезинфекцияловчи қурилмадан ўтиш каби карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, жамоат намозида қатнашган.
“Қарийб 5 ойдан ортиқ вақт мобайнида намозхонлар жамоат намозини интиқлик билан кутишган эди. Шу боис соғинган қалблар масжидларда таскин, ҳаловат топди, имом-хатиб, қориларимизнинг бир-биридан ажойиб Қуръон тиловатига соме бўлишди, бамдод намозини жамоат ихлос билан адо этишди.
Жамоат намозлари жуда файзли ўтди. Намоздан сўнг имом домлаларимиз жамоат билан бирга Аллоҳ таолога кўп-кўп ҳамдлар, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга давомли саловотлар айтишди, Юртбошимиз бошчилигидаги раҳбарларимиз, халқимиз ҳақига дуои хайрлар қилишди, юртимиз ва бутун дунёдан касалликларни кўтариши сўраб илтижолар қилишди”, дейилади идора хабарида.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь