Самарқандлик Гулига уйланган Лорд Ўзбекистонда хайрия жамғармаси очмоқчи
Жамият
−
28 Август 2019
88312018 йил охирида 77 яшар мусулмон лорд ўзидан 45 ёш кичик ўзбек қизи – самарқандлик Гули Муродовага уйлангани ҳақида хабар берган эдик.
Айни вақтда ўзини “Леди Гули” деб эълон қилган 32 яшар Гули Муродова Ўзбекистонда бўлиб турибди. У бугун, 28 август куни "Ўзбекистон 24" радиоканалида интервью берди.
“Леди Гули”нинг маълум қилишича, турмуш ўртоғи Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахслар ва боқувчисини йўқотган болалар учун хайрия фонди ташкил этишни режалаштирмоқда.
Лорд Муҳаммад Илтаф Шайхнинг айтишича, Буюк британияликлар хайрия фондларига бефарқ эмас. Жорий йилда ушбу мамлакат аҳолиси 200 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағни хайрия қилган.
Муродова Ўзбекистонга катта инвестиция киритишни кўзлагани ва Ўзбекистон ривожланишига ҳисса қўшиш истагида эканлигини билдирди.
Лорднинг турмуш ўртоғи Тошкентда инглиз тилини ўргатувчи “London Collage of English” курсларини ташкил этмоқда. Мазкур ўқув курслар учун Лондондан ўқитувчилар таклиф этилади. Инглиз тили ўқув курсларини, аввал Тошкентда кейинчалик Самарқанд ва Фарғонада очиш ниятида эканини айтмоқда Муродова.
LiveБарчаси