... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“ЖЧ-2017”да россияликлар қатнашмайди


10:47, 07.02.2017 Спорт
 2 724

Жорий йилнинг август ойида ўтказилиши кутилаётган Жаҳон чемпионатида россиялик спортчилар қатнаша олмаслиги маълум бўлди.

Лондонда ўтказилиши кутилаётган атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси спортчилари қатнашмаслиги маълум бўлди. Спорт раҳбарларининг бундай қарорга келиши сабаби ортида рус атлетларининг допинг қабул қилганлиги билан боғлиқ машмаша, ҳалқаро спорт қоидаларига бўйсунмаганлиги турибди. Бу ҳақда  IAAF расмий сайти хабар бермоқда.
 
Ҳалқаро Атлетика Ассосацияси душанба, 6 февраль куни Монако шаҳрида ўтказган конференциясида Атлетика бўйича Россия терма жамоаси 2017 йил ноябрь ойига қадар ҳалқаро мусобақаларда иштирок этмаслиги, шунингдек, августда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги ҳақида баёнот берган. Ҳалқаро беллашувда 35 нафар рус спортчилари бетараф, оқ байроқ остида қатнашиш учун ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу киритилган чекловлар 15 ёшгача бўлган атлетларга нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, ташкилот асоссиз равишда бошқа мамлакат фуқаролигига ўтган атлетларга нисбатан ҳам чора-тадбир кўрилиши мумкинлигини таъкидлайди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жаҳон чемпионати Допинг Атлетика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!