“Ана энди энг ёмон сценарийга тайёр туринг”. ЖССТ Беларусни огоҳлантирди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлар миссияси Беларусга коронавирус тарқалишининг энг ёмон сценарийларига тайёргарлик кўришни маслаҳат беради. Бу ҳақда пойтахт Минскда бўлиб ўтган брифингда ЖССТ вакили Патрик О'Коннор айтиб ўтган.

Таъкидланишича, Минскдаги брифингда Патрик О'Коннор мамлакатда энди қатъий чораларни фаоллаштириш кераклигини айтди. У, шунингдек, вақтида кўрилмаган чоралар туфайли энди Беларусь бир ярим йилгача ушбу вирус билан курашишига тўғри келиши мумкинлигини таъкидланди.

"Биз 12-18 ой давомида қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттиришга тайёр бўлишимиз керак", дейди ЖССТ вакили.

О'Коннорнинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Беларусь ҳукуматига оммавий тадбирларни тақиқлашни тавсия қилади. Айниқса, 9 май куни бўлиб ўтадиган ҳарбий парад ўтказилиши умуман мантиққа тўғри келмаслигини айтди.

"Биз мамлакатда оммавий тадбирларни ва одамларнинг жамоат бўлиб тўпланишини олдини олиш чораларни кучайтиришни маслаҳат берамиз. Аввало, энг муҳими шу", дейди О'Коннор.

Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12 апрель куни маълум қилишича, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2 578 та ҳолат қайт этилган. Касалланганларнинг 203 нафари соғайган, 26 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Беларусь Коронавирус

Баҳолаганлар

1089

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг