...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Иш ташлаймиз” – FIAT Роналдунинг сотиб олинганидан норози


20:38, 11.07.2018 Спорт
 5 577

Автоконцерна ишчилари катта маблағни бефойда тарафга йўналтиргани учун иш ташлашмоқчи.

FIAT компанияси ишчилари ”Ювентус” клубининг “Реал”дан ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиб олганидан норози бўлмоқда. Аниқроғи, автоконцерна ишчилари бундай катта маблағни бефойда тарафга йўналтиргани учун  иш ташлашмоқчи.
 
“Бу мумкин эмас, ходимлар қийин дамларни ўтказиб турган бир вақтда футболчи учун миллионларни сарфлашлари умуман нотўғри. Раҳбарлар компания бошидан ҳозир қийин аҳволда деб, шу вақт ичида бир футболчи учун катта миқдордаги маблағни сарфлашни қандай тушиниш мумкин? Бу адолатдан эмас?
 
Бизни бир киши иш билан таъминлайди, маошда ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ. FIAT ходимлари компанияни шу ҳолатгача олиб келишди. Биз янги автомобиль моделларига маблағларни йўналтириб, бир футболчини эмас,  бир нечта ходимнинг келажагини ўйлашимиз керак.
 
Компания ходимларнинг қизиқишини биринчи ўринга қўйиши лозим. Аммо раҳбарларга футбол дунёси қизиқроқ. Келтириб ўтган сабабларга кўра 15-17 июльгача компания ходимлари иш ташлашни эълон қилишмоқчи”, деб ёзади FIAT компаниясинининг расмий сайти.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг трансфери учун “Ювентус”  112 млн евро тўлади. Португалиялик футболчини маоши эса йиллига 31 млн еврони ташкил қилади.
 
FIAT Exor холдингига қарайди ва “Ювентус”нинг эгаларидан бири ҳисобланади. Роналдунинг маошини ярмини компания заҳира маблағларидан тўлаб бериши керак.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду FIAT Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!