Коронавирусдан уйда даволанаётганларга тавсия

Саломатлик

image

Аввалроқ, коронавирус инфекциясининг аломатсиз шаклига чалинган беморларни уйда даволаш тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма билан чиқди:

•    Уйдан чиқмаслик;
•    Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
•    Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;
•    Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;
•    Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;
•    Овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
•    Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;
•    COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йил 5 июлдан касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

677

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг