Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 32 нафарга кўпайди

Жамият

image

2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 нафарга ошиб, 3750 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2908 (+49) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 827 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг