Курс UZS

USD

12 960.38

-6

EUR

14 152.73

-61.02

RUB

151.92

1.69

70 мингта тадбиркор фаолияти тикланади - Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Президент жуда кўп раҳбарлар ўз  ишларига бефарқлик ва масъулиятсизлик билан қараб келаётганини кескин танқид қилди north_east

Президент жуда кўп раҳбарлар ўз ишларига бефарқлик ва масъулиятсизлик билан қараб келаётганини кескин танқид қилди

Жойларда тадбиркорлар иштирокида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қувватларини яратишга кучли туртки бериш кераклигини таъкидлади. 

Бугунги кунда 49 туманда ишлаб чиқариш ва 63 туманда хизмат кўрсатиш ҳажмининг жуда пастлиги – улардаги мавжуд салоҳият, ер, хомашё ва меҳнат ресурслари тўлиқ сафарбар қилинмаганидан далолат беради.

Шунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбарлари бошчилигида жойларда саноат ва хизматларни ривожлантириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар ташкил қилинди ва уларга тармоқлар бириктирилди. 

Ушбу тузилмаларга тармоқлар билан бирга ҳар бир туман ва шаҳар салоҳиятини ўрганиб, 2020 йилда янги қувватлар ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда республика бўйича қарийб 1,5 мингта давлат мулки ва давлат улуши мавжуд объектларини сотиш ҳамда 70 мингта тадбиркор фаолиятини тиклаш муҳимлиги қайд этилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тадбиркор

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг