...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Гиннесс”да тузатиш: энг кекса эркак япониялик эмас, 122 ёшли Аббос Илиев!


15:49, 11.04.2018 Бу қизиқ
 6 976

Рекордлар китобида 112 ёш билан япониялик чол қайд этилган эди.

Яқинда ОАВ томонидан “Гиннеснинг рекордлар китоби”да сайёрамизнинг энг кекса эркаги, деб 112 ёшли япониялик Мосадзо Нонаку қайд қилингани ҳақидаги хабарлар тарқатилган эди.
 
Аммо кеча, 10 апрель куни Россиянинг Ингушия Мухтор Республикаси давлат бошлиғи Юнусбек Евкуров мамлакатда 122 ёшли фуқаро Аббос Илиев истиқомат қилаётганини маълум қилди.
 
Таъкидланишича, Илиев ёшлигидан саломатлигига жиддий эътибор бериб келган ва шу пайтга қадар спиртли ичимлик, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаган.
 
Шунингдек, у жорий йилнинг 18 март куни Россия Федерацияси президентлиги учун сайловда ўзи танлаган номзодга шахсан овоз берган.
 
Юнусбек Евкуров 122 ёшли отахон ёшини текшириб кўриш учун “Гиннесс рекордлари” китоби махсус комиссия аъзоларини мамлакатга таклиф қилган.
 
Давлат бошлиғи ҳозирда ушбу фуқарони расмий тарзда “Рекордлар китоби”га киритиш учун мурожжат йўллангани, бу ҳужжат ташкилот томонидан эътиборга олингани ва китобга тегишли ўзгариш киритилиши маълум қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Гиннес рекорд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!