Сирдарёда фавқулодда вазият ҳудудида қолиб кетган одамлар вертолёт ёрдамида қутқарилди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт авиацияси навбатдаги парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда. 

Подполковник Раҳимжон Эргашев, капитан Фарҳод Шарипов ва капитан Музаффар Маматовлардан иборат экипаж аъзолари фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишларини амалга оширди.

Қидирув давомида топилган икки кишини қутқарилган. Ушбу фуқаролар зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобиль тиббий марказига олиб келинган. 

Маълумотларга кўра, фуқаролардан бири 1985 йилда туғилган Эркин Омонов бўлиб, бир оёғи жароҳатланган. Иккинчиси 1996 йилда туғилган Файзулло Қодировнинг тана ҳарорати кўтарилган. Таъкидланишича, ушбу беморларга Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида зарур тез тиббий ёрдам муолажаларини кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг