... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” тарихда энг катта ҳақ олган спортчиларнинг рўйхатини эълон қилди


14:02, 07.12.2016 Олам
 1 496

Рейтингда спортчиларнинг спорт оламидаги фаолиятини бошлаганидан бери ишлаб топган маблағлари миқдори келтирилган.

Кеча, 6 декабрь куни американинг “Forbes” журнали тарихда энг катта ҳақ олган спортчиларнинг рўйхатини эълон қилди.

“Forbes” журнали тузган рейтингда, биринчи ўринни ақшлик машҳур баскетболчи 53 ёшли Майкл Жордан эгаллаган.

Маълумотларда келтирилишича, у спорт оламидаги фаолиятини бошлаганидан бери,1,7 миллиард АҚШ доллари ишлаб топган ва энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилар рўйхатининг биринчи поғонасидан ўрин эгаллаган.

Ўзи иштирокидаги 15 та мавсум мобайнида Жордан “Chicago Bulls” ҳамда “Washington Wizards” клублари учун ўйнаган. Ўшанда унинг ойлик маоши 93 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Ҳозирги кунда эса у Nike компанияси билан реклама шартномасидан йилига 100 миллион АҚШ доллари ишлаб топади. Jordan бренди остида сотиладиган спорт кийимлари, оёқ кийими ўз ўрнида Nike компаниясига ҳар йили 2,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги фойдани келтиради.

Спортчиларнинг профессионал фаолияти қисқа, дейилади “Forbes” журнали чоп этган мақолада.

Рўйхатдаги биринчи бешлигида ақшлик 3 нафар гольфчилар ҳам ўрин олган. Иккинчи ўринда 1,65 миллард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан Тайгер Вудс турибди. Айни вақтда спортчи ҳар йили 45 миллион АҚШ доллари ишлаб топади.

Учинчи ўринни 2016 йилнинг сентябрь ойида 87 ёшида вафот этган “гольф қироли” Арнольд Палмер эгаллаган. Унинг спортдаги фаолиятида топган маблағи 1,45 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Спорт соҳасидаги бутун фаолияти давомида тўплаган 1,15 миллиард АҚШ доллари билан рўйхатнинг 4-поғонасида Жек Никлаус турибди.

Бешинчи ўринни эса узоқ вақт комада ётган, айни вақтда даволанишда давом этаётган германиялик автопойгачи Михаэль Шумахер эгаллаган. Шумахер спортга кириб келганидан буён, 1 миллиард АҚШ доллари жамғарган.

Рейтингдаги топ-10ликдан баскетбол устаси 0,77 миллиард АҚШ доллари билан Кобе Брайант, 0,765 миллиард АҚШ доллари билан боксчи Флойд Мейуэзер-кичкина, 0,76 миллиард АҚШ доллари билан гольфчи Фил Микельсон, 0,73 миллиар АҚШ доллари билан британиялик футболчи Дэвид Бекхэм ҳамда 0,7 миллиард АҚШ доллари билан америкалик баскетболчи Шакил О'Нил ўрин олган.

Биринчи топ-20таликда эса 0,685 миллиард АҚШ доллари билан АҚШлик боксчи Майк Тайсон ҳамда 0,68 миллиард АҚШ доллари билан австралиялик гольфчи Грег Норман, 0,64 миллиард АҚШ доллари билан АҚШлик NBA ўйинчиси Леброн Жеймс, 0,62 миллиард АҚШ доллари билан португалиялик футболчи Криштиану Роналду, 0,6 миллиард АҚШ доллари билан швейцариялик теннисчи Рожер Федерер, 0,6 миллиард АҚШ доллари билан Алекс Родригес, рейтингдаги энг ёш спортчи сифатида 0,52 миллиард АҚШ доллари билан Лионель Месси, 0,515 миллиард АҚШ доллари билан ақшлик автопойгачи, NASCAR пойгалари қатнашчиси Жефф Гордоннинг номлари келтирилган.

Шунингдек, 0,515 миллиард АҚШ доллари билан 2 та боксчи Оскар Де Ла Хойя, Мэнни Пакьяо ҳам рейтингдан ўрин олган. Спорт соҳасидаги фаолияти давомида боксчи Оскар Де Ла Хойя 0,51, Мэнни Пакьяо эса 0,49 миллиард АҚШ долларини ишлаб топган. Улар турли машҳур компанияларнинг рекламаларида иштирок этишади.

Теглар:Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!