... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Фарғона йўли” кўчасида яна ЙТҲ содир бўлди


15:42, 15.12.2017 Жамият
 5 978

Тошкент шаҳар ИИББдан бу кўчада шу ҳафтанинг ўзида, кетма-кет бўлаётган ЙТҲ сабабларига жиддийроқ эътибор қаратишни сўраймиз.

Бугун, 15 декабрь куни Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу маълумотларда, иккита Nexia автомашинаси тўқнашиши натижасида машиналарнинг кузов қисмига шикаст етган. Ҳайдовчилар, йўловчи ёки пиёдаларга тан жароҳати етганлиги ҳақида хабарлар тарқатилмаган.



Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 13 декабрь куни тахминан соат 10:45да Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасидаги кўприк устида ЙТҲ содир бўлган эди ва Captivа автомашинаси ҳайдовчини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди.

“Qalampir.uz” таҳририяти айнан бу кўчада шу ҳафтанинг ўзида кетма-кет ЙТҲ содир бўлаётганига Тошкент шаҳар ИИББнинг эътибор қаратишига ва келажакда бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларнинг олди олинишига умид билдириб қолади. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фарғона йўли кўчаси ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар