Жиззахда прокуратура ходими коронавирус юқтиргани ҳақида ёлғон хабар тарқатилди – БП
Жамият
−
10 Апрель 2020
6498Жиззахда коронавирус ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлган шифокор беморларни қабул қилишни давом эттираётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалган.
Аниқланишича, фуқаро А.Ж. жорий йилнинг 7 апрель куни Жиззах вилояти бўйича тузилган Коронавирус штабига қўнғироқ қилиб, коронавирус касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокори халигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклигини билдирган.
Сўнг, у вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига кўнғироқ қилиб, жавоб берган навбатчиларга “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокорини текшириб кўришлигини акс ҳолда улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни Интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 9 апрель куни фуқаро Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси