... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эзидёр”нинг эгасига “Версал”, “Мумтоз”никига “Саёҳат” ресторани берилади


13:38, 14.06.2018 Жамият
 9 348

Ушбу икки ресторан Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлиб келаётган эди.

Хабарингиз бор, “Tashkent city” қурилиши муносабати билан пойтахтдаги энг нуфузли ресторанлардан бири бўлган “Эзидёр” ресторани бузилади. Қолаверса, Шайхонтоҳур туманида “Сузук ота” мақбараси бунёд этилиши муносабати билан “Мумтоз” ресторани ҳам бузилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 
ЎзАнинг ёзишича, ресторан эгалари буткул ҳеч нарсасиз қолади, деган хулосаларга ҳали эрта. Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, “Эзидёр” ресторанига эгасига бир неча йил фойдаланиб туриши учун Тошкентдаги “Версал” ресторани берилади.
 
“Мумтоз” ресторани эгасига эса “Саёҳат” ресторани берилиши режалаштирилган.
 
Ушбу икки ресторан Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлиб келаётган эди.
 
Маълумотларга қараганда, “Tashkent city” ҳудудида кўчмас мулки бузилаётган тадбиркорларга кв метр учун 200 АҚШ долларидан маблағ таклиф қилинмоқда. 

Теглар:Мумтоз ресторани Версал ресторани Саёҳат ресторани Эзидёр ресторани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар