Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда техник кўрик бекор қилиниши мумкин

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 апрель куни Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига қўйилди.

Лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва авторақам бериш хизмати тажриба тариқасида 2019 йил 1 майдан бошлаб, Тошкент шаҳрида Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилган давлат хизматлари 2020 йилнинг 1 ноябридан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади, бунда ушбу хизмат Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органларнинг тайёргарлигидан келиб чиқиб, белгиланган муддатдан олдин босқичма-босқич жорий этилиши мумкин.

Давлат хизматлари марказлари орқали автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини кўрсатишда автотранспорт воситаларини кўздан кечириш талаб этилмайди.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 майидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион орқали бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари бундан мустасно) электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз автоматик тарзда танлаш орқали тақдим этилади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш давлат хизмати 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

2019 йилнинг 1 июнига қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини;

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 1 июнига қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситасининг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилишига доир ишлар ягона электрон тизимга уланган ҳолда амалга оширилишини, мазкур маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини;

2020 йилнинг 1 январига қадар давлат рўйхатидан ўтган барча автомототранспорт воситаларини инвентаризациядан ўтказиб, электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этиш ҳамда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот дастурларидан эркин фойдаланилишини таъминлайди;

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини Давлат хизматлари марказларидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари архивига қабул қилиб олиш ва белгиланган тартибда сақлаш ёки йўқ қилиш чораларини кўриб боради;

нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги (олди-сотди) шартнома ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон тизимга киритиб борилиши ва мазкур маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини;

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида мунтазам равишда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаб боради.

“Ўзавтосаноат”АЖ, автомототранспорт воситалари ташкилоти – ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда:

икки ойлик муддатда ўз ахборот тизимларини автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилади;

2019 йилнинг 1 июндан бошлаб автомототранспорт воситасининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжатларининг (ҳисоб-маълумотномалар) электрон тизимга жойлаштириб борилишини таъминласин ҳамда ушбу маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратади;

автомототранспорт воситасининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжатларини (ҳисоб-маълумотномалар) тақдим этишда автомототранспорт воситаларининг тури, маркаси, модели, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг тегишли маълумотларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўздан кечирилишини таъминлаб боради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар бланкалари, шунингдек рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини етказиб берувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилиб олиш ҳуқуқи берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Автомототранспорт

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар