Чегара яқинидаги қурол омборида портлаш юз берди (видео)

Олам

Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудида жойлашган Ҳатай вилояти Рейҳанли туманидаги ҳарбий техникалар сақланувчи омборда бир нечта портлаш юз берди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди. 

Портлаш натижасида омборнинг турли жойларди ёнғин бошланган. Яқин атрофда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган. Портлаш тўлқини ўнлаб биноларнинг ойналарини синдириб юборган, деворлар эса ёрилган.

Ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар, шифокорлар ва полиция ходимлари юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг