Фуқароларнинг олтин қазиб олишига доир талаблар ўзгаради

Жамият

image
Олтин ва қимматбаҳо тошлар эркин савдога чиқарилади north_east

Олтин ва қимматбаҳо тошлар эркин савдога чиқарилади

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартибига қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжатга асосан тасдиқланган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидагича қўшимчалар киритилади:

•  Тасдиқланган рўйхатга кирмаган ер қаъри участкалари бўйича талабгорлар томонидан ариза келиб тушган ҳолларда Давлат геология қўмитаси тегишли вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, аукционда реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхатига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

•  Йил давомида жисмоний ёки юридик шахсга лицензия билан берилган ер қаъри участкалари умумий майдони 20 гектардан ошмаслиги шарт.

•  Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи ҳар бир гектарига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида белгиланади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх кўпайиш томонга тўлиқ гектар кўринишида ҳисобланади.

•  Туб жинслар участкаларида тоғ-кон лаҳмлари тик томонларини 2 (икки) метрдан кўп бўлмаган чуқурликда ўтишга йўл қўйилади. Агар тоғ-кон лаҳмларини зинасимон шаклида ўтаётган бўлса, бу ҳолатда умумий чуқурлиги 6 (олти) метргача рухсат этилади. Бунда ҳар бир зинанинг баландлиги 2 (икки) метрдан ошмаслиги ва зинанинг эни 0,5 (ярим) метрдан кам бўлмаслиги зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг