Мудофаа вазирлигининг 660 нафар ходими коронавирусга чалинган

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглагани ҳақида хабар бергандик.

Йиғилишда олинган суратлардан бирида Мудофаа вазирлиги госпиталида даволанган ва даволанаётганлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Тақдимотдаги маълумотларга қараганда, Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталига бугунгача 762 нафар коронавирусга чалинган бемор ётқизилган. Уларнинг 292 нафари соғайган, 469 нафари даволаняпти.

Соғайганларнинг 248 нафари Мудофаа вазирлиги, 24 нафари Миллий гвардия, 18 нафари ИИВ ва 2 нафари ФВВ тизимидаги ходимлардир.

Даволанаётганларнинг 416 нафари Мудофаа вазирлиги, 42 нафари Миллий гвардия, 4 нафари ИИВ ва 7 нафари ФВВ ходимларидир.

Аммо Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари коронавирусга чалингани ҳақида маълумот бермаганди. Фақатгина ИИВ бир қанча ходими коронавирусдан вафот этганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент кеча илк бор тиббий ниқобда йиғилиш ўтказди. Унда мамлакат ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг