Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов айни кунларда Туркияда бўлиб турибди

Спорт

image

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов айни кунларда Туркияда бўлиб турибди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад икки мамлакат федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Бугун О.Имамов Туркия ўқчилар вақфи вице-президенти Меҳмет Фатиҳ Календер билан учрашиб, бир қатор истиқболли мавзулар юзасидан музокара олиб борди. Унда икки терма жамоа вакиллари ўқув-машғулот йиғинларини янада кўпроқ ўтказиш, тажриба алмашиш борасида ижобий келишув амалга ошди. Суҳбат якунида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Туркия ўқчилар вақфи вице-президенти Меҳмет Фатиҳ Календерга федерациянинг эсдалик совғаларини топширди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ўқув-йиғин машғулотини якунлашди ва Анталья шаҳрида старт олган халқаро мусобақада иштирок этиш учун шай бўлиб туришибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг