Россияда тайёрланган вакцина 12 август куни рўйхатдан ўтказилади

Олам

image

Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина жорий йилнинг 12 август куни рўйхатдан ўтказилади. Бу ҳақда Федерация Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Гриднев маълум қилди. 

Коронавирусга қарши вакцинация дастлабки босқичда тиббиёт ходимлари ва мамлакатнинг кекса ёшдаги аҳолисига қилинади.

" Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилади. Ҳозирда охирги, учинчи босқич устида иш олиб борилмоқда. Унинг синовлари – ўта муҳим. Биз вакцина хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биринчи галда тиббиёт ходимлари ва кекса ёшдаги кишилар эмланади", деб айтган Гриднев Уфада онкомарказ корпуси очилишида.

Гридневнинг айтишича, препаратнинг самарадорлигига аҳолида оммавий иммунитет шаклланганига қараб баҳо бериш мумкин бўлади.

Жорий ой бошида Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко коронавирус вакцинаси синовлари якунланганини маълум қилиб, оммавий эмлаш октябрь ойида ўтказилишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вакцина

Баҳолаганлар

457

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг