... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бермуд учбурчаги” сири очилди


14:33, 13.03.2017 Бу қизиқ
 15 426

Дунё океанининг бошқа жойларига нисбатан айнан шу ерда кемалар ҳалокати кўпроқ содир бўлишини нима билан изоҳлаш мумкин?

“Бермуд учбурчаги” ҳудуди Атлантика океанининг энг мудҳиш ва ноқулай қисми саналади. Даставвал, бу ерда фақат кемалар ҳалокати кузатилган бўлса, вақт ўтиб самолётлар ҳам мазкур ҳудуд “қурбони” бўла бошлади.
 
Айримлар “шайтон учбурчаги” ер омилларига кўра хавфли,  деган фикрни илгари суриб келадилар. Бунга мазкур ҳудудда навигация тизими жуда мураккаблиги, чақмоқларнинг кўплиги ҳамда бир лаҳзада кучли бўронлар вужудга келиши сабаб қилиб кўрсатилади.
 
Мантиқ ўз номи билан – мантиқ, лекин нега дунё океанининг бошқа жойларига нисбатан айнан шу ерда кема ва самолётлар ҳалокати кўпроқ содир бўлади?
 
АҚШлик олимлар гуруҳи биргина йўл билан мазкур ҳудуднинг сирли тарихига якун ясовчи ўрганиш олиб борди.  Олимлар масала ечилганига ишонтирмоқдалар.
 
Назария
 
Гап шундаки, Колорадо штати Университети метеорологи Стив Миллер Бермуд учбурчаги ҳудудини ўрганишга қарийб 10 йил вақт сарф қилди. У маҳаллий чегара муҳофазачилари мутахассислари билан ҳамкорликда бирмунча аниқроқ назария яратишга эришди. Буни исботлаш учун махсус гуруҳга асос солди. Натижада, минтақа учун хавф омили – муайян ҳаво аномалияси эканини таъкидлади.
 
Юқоридан ёрдам
 
Ҳудуднинг спутникдан олинган тасвирларини таҳлил қилиб чиққач, Стив Миллер ҳаво аномалиясини излашга қарор қилган. Замонавий оптика тасвирларни энг юқори даражада катталаштириш имконини берди. Бу орқали метеоролог 6 бурчакли ғайриоддий булут тасвирига дуч келди.
 
P/S.: Айнан мазкур омил учбурчак сири, дейишга шошилмаслик лозим. Зотан мазкур жараён ҳам охирига қадар илмий исботини топмаган ва дунё олимлари томонидан расман тан олинмаган.
Алишер Равшанов

Теглар:Бермуд учбурчаги Атлантика океани Стив Миллер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!