Nexia ва 30 йўловчиси бор автобус тўқнашди

Жамият

image

Кеча, 14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ “Олмурут” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган. Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Н ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи 1946 йилда туғилган М.М.га тегишли Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Учқўрғон туманида яшовчи 1965 йилда туғилган М.А бошқарувидаги (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, автобус салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) Isuzu автобуси билан тўқнашув содир этган. Натижада, Nexia автомобили йўловчиси Учқўрғон шаҳрида яшаган, 1960 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи Н.М ҳамда йўловчилари Учқўрғон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Л ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.Хлар олган тан жароҳатлари билан касалхонасига ётқизилган.

Шунингдек “ИСУЗИ” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг